Qidirish uchun yozing

Mahalliy

28 йил давомида болалари боғчасиз яшаган қишлоқда янги боғча иш бошлади

  Ulashish

28 йил давомида болалари боғча нелигини билмаган қишлоқ аҳли — Деҳқонобод туманидаги “Обод” қишлоқ аҳолиси учун янги боғча қуриб берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Туманнинг “Обод” қишлоғи 2018 йил “Обод қишлоқ” давлат Дастурига тушган ва шу дастур асосида 75 ўринли боғча барпо этилган. 2 миллард 400 миллион сўм маблағ эвазига қурилган боғча давлат Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан очилди.

Қайд этилишича, айни кунда тумандаги боғчалар сони 54 тага етган.

— Бундан икки йил илгари туманда атиги 7 та боғча бор эди, — дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Холиёр Менглиев. – Бугун 54 тага етди. Бу албатта давлат раҳбарининг соҳага эътиборидан дарак беради.

Қўшимча қилинишича, байрам муносабати билан туман марказида 125 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳам иш бошлаган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.