Qidirish uchun yozing

Asosiy

Президент кеча топшириқ берди, Деҳқонобод ҳокими бугун ижросини таъминлади

  Ulashish

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни қўллаш бўйича топшириқ берганди.

Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов Президент топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида бугун тумандаги “Дилшод Ғаффорович” хусусий корхонасида бўлди. Ва ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишди. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, хусусий корхона ойига 15 тонна унни қайта ишлаб, 40 500 дона қолипли нон ишлаб чиқаради.

Ҳоким тадбиркор билан суҳбатлашиб, ноннинг улгуржи нархини 1250 сўмдан юқори кўтармаслик, шунинг баробарида бу нон сифати ва оғирлигига ҳам таъсир этмаслиги учун ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини айтди.

— Президент топшириғига кўра Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиқиб, унни биржа савдосида сотилишидан бошлаб, нонни чакана савдода сотилишигача бўлган жараённи ҳар куни таҳлил қилиб боришимиз, аҳолининг нонга бўлган кунлик эҳтиёжини тўлиқ таъминлаб боришимиз лозим. Шунинг учун тадбиркорлар билан маслаҳатлашиб, улгуржи нархни 1250 сўмдан ошириб юбормаслик учун қадай ёрдамимиз керак бўлса, тайёр эканлигимизни билдирдик, — деди Зоир Алиқулов.

Эслатиб ўтамиз айни кунда туманда 17 та қолипли нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар бўлиб, нон нархи 1300 сўмдан 1500 сўмгача сотилмоқда. Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ташрифи чоғида туманда яна битта катта ҳажмли қолипли нон ишлаб чиқарувчи цех қурилиши таъкидланганди. Айтилишича, мазкур цех ишга тушса кунига 5 минг дона нон ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.