Qidirish uchun yozing

Asosiy

“Симёғоч қуласа, ундаги ток одамни ўлдиради” Чироқчиликлар чириб қолган симёғочлар аҳволидан ташвишда

  Ulashish

Чироқчи туманининг “Сувлиқ” қишлоғидаги симёғочлар чириб, эрта-индин қулаш арафасига келган. Аҳоли эса қулаган симёғочдаги электр токи одамлар ҳаётига хавф туғдиришидан хавотирда. Бу ҳақда журналист Ўктам Садинов фейсбукдаги саҳифасида маълум қиляпти.

Чироқчи туманининг Чиял хўжалигидаги “Сувлиқ” қишлоғи менга бегона эмас! Яқинда ўзим туғилиб ўсган қишлоқда бўлдим, — деб ёзади журналист. — Қишлоқдаги кекса отахонлар билан учрашиб, уларнинг қувонч ва дардларига шерик бўлдим. Айниқса Нурмамат бобо Йўлдошев ва Нордавлат бобо Паёновларнинг шикояти мени ўйлантириб қўйди. Уларнинг айтишича, яшаётган уйлари атрофидаги симёғочлар ўз муддатини ўтаб бўлган. Симлар дарахтларга чирмашиб кетган. Бунинг устига бетон устунларга беркитилган симёғочлар чириб, нураш арафасида турибди. Узилган симларни қўлбола усулда дарахтларга иплар орқали боғлаб қўйишган. Эрта ё индин токли симлар узилиб кимнингдир устига тушиб, ҳалокат юз бермаслигига ким кафолат беради, — дея савол беради жураналист.

Ўктам Садинов ушбу аянчли аҳволни ўз кўзи билан кўргач, қўрқиб кетганини ёзади. Унинг айтишича, қишлоқ аҳли бу муаммо юзасидан туман ҳокимлигию, вилоят раҳбарларигача ҳатто прокуратурага ҳам мурожаат қилган. Аммо натижа йўқ.

— Уларнинг айтишича ўтган икки йилдан буён бормаган ташкилот ва идоралари, ҳокимликлар ҳамда прокутатура органлари қолмаган, — дейди Ў.Садинов.

Журналист исбот сифатида аянчли манзараларни суратга олиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборига ҳавола қилади. Ва вилоятнинг янги раҳбари Зоир Мирзаев яқинда кадрларни алмаштирганини айтиб, ушбу муаммо ҳам вилоят раҳбари эътиборига тушишига умид билдиради.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.