Qidirish uchun yozing

Asosiy

Қашқадарёда ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги йиғилиш бошланиши кутилмоқда. Унда вилоятнинг “тўрт”лиги ишдан олиниши мумкин

  Ulashish

Қашқадарёда ҳукумат раҳбарлари иштирокида вилоят фаолларининг йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда. Унда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи жиддий танқид остига олиниб, ташкилий масалалар муҳокама қилинади.

Маълум бўлишича, йиғилиш соат 11 да бошланади.

Йиғилишда ташкилий масала – вилоят ҳокими Зафар Рўзиевни лавозимидан озод қилиш ва янги раҳбар тайинлаш кўриб чиқилади. Қўшимча қилинишича, Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари Зойир Тоирович Мирзаев тайинланиши мумкин.

Айтилишича, Зафар Рўзиев билан биргаликда вилоят прокурори Ботир Юсупов, ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев ҳамда вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Равшанжон Насимовнинг кетиши ҳам кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Зафар Рўзиев вилоятга 2013 йилдан бери раҳбарлик қилиб келади.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.