Qidirish uchun yozing

Mahalliy

Зоир Мирзаев Қарши шаҳрида танқидий йиғилиш ўтказди ва ҳоким ўринбосарларини огоҳлантирди

  Ulashish

Қарши шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда шаҳарнинг янги ҳокими таништирилган. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар беряпти.

Сессия ишида ҳукумат раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, депутатлар, Қарши шаҳрининг бир гуруҳ фаоллари қатнашди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача Касби тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Нормўмин Яхшиевич Холбоев Қарши шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Йиғилишда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев сўзга чиқди.

Вилоят ҳокими вазиятни ўнглаш, фаолиятни самарали ташкил этиш учун 3 та сектор раҳбари – Қарши шаҳар прокурори, ички ишлар ва солиқ органи раҳбарларига 3 ой муҳлат берилишини билдирган. Шунингдек, ҳоким ўринбосарлари ҳам ўзларига тегишли хулоса чиқаришлари кераклиги тушунтирилди.

Бундан ташқари, Қаршида аввал хусусийлаштирилган, аммо бугунги кунда бўш турган йирик завод ва корхоналар ҳали ҳам борлиги, улардан мақсадли фойдаланиш лозимлиги, ушбу объектлар негизида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич ташкил этиш кераклиги билдирилган.

“Қарши шаҳрида 1 йил ичида кўзга кўринарли ўзгаришлар қилиш керак. Бу ўзгаришлар халқнинг оғирини енгил қилсин”, — дейилди йиғилишда, дея хабар беради ҳокимлик ахборот хизмати.

Айтилишича, йиғилишда аҳолини турар жой билан таъминлаш масаласи долзарб экани, бунга эҳтиёж йилдан йилга ошиб бораётгани ҳам таъкидланган. Кўп қаватли уйлар қурилиши суръатини ошириш бу муаммонинг мақбул ечими бўлиши қайд этилган. Бунинг учун Қарши шаҳрида 9, 12 ва 16 қаватли уйлар барпо қилиш имкониятларини ҳар томонлама ўрганиш, бунда энергия тежовчи қурилиш материалларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиши айтилган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.