Qidirish uchun yozing

Asosiy

Деҳқонободлик эркак аёлини ўлдириб, жасадини кул уюмига кўмди

  Ulashish

Жорий йил 10 октябрдан 11 октябрга ўтар кечаси соат 1:30 да деҳқонободлик Қ.Ф. шаръий никоҳидаги аёли М.А.ни аввал бўғиб, сўнгра ғишт бўлаги билан уриб ўлдиради. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га туман прокуратураси берган маълумотга таяниб, ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Туман прокуратурасидан маълум қилишларича, Қ.Ф. марҳума М.А. билан 2013 йилдан бери шаръий никоҳ асосида яшаб келган. Марҳума М.А.нинг турмуш ўртоғига мунтазам равишда “менга сенинг керагинг йўқ, сендан зўрини топиб турмушга чиқаман” дея айтган гаплари таъсир қилган ва шу сабабдан ҳам аёлини ўлдириш режасини тузган.

Қ.Ф. аёлини қасддан ўлдириш мақсадида ҳовлисида бўлган ғишт бўлагини ётоқхонасидаги ёстиғи тагига яшириб қўйиб, аёлининг ухлаб қолишини кутган. Сўнгра, иккала кўллари билан бўйнидан бўғиб, олдиндан ўлдириш мақсадида фойдаланиш учун тайёрлаб қўйган ғишт билан бошининг чап томон қисмига 2-3 маротаба уриб, қасддан ўлдирган. Ўлганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, унинг жасадини яшириш мақсадида яшаш хонадонидан 100 метр узоқликдаги кул уюмига кўмган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Вилоят суд тиббий экспертизасининг 11 октябрдаги маълумотномасида марҳума М.А.нинг ўлимига бош миянинг очиқ шикастланиши, бош юмшоқ тўқималари остига қон қўйилиши, калланинг гумбаз ва асос суякларини майдаланиб синиши, юқори ва пастки жағ суякларини очиқ синиши, бош миянинг очиқ шикастланиши бош мия травмасидан кейинги жароҳати сабаб бўлгани кўрсатилган.

Қ.Ф. Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этгани учун қамоққа олинган. Ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.