Qidirish uchun yozing

Asosiy

Қаршига 11 та пахта терим машиналари келтирилди. Улар кунига 165 гектар майдондаги пахтани теришга улгурмоқда

  Ulashish

Қарши туманининг “Чароғил” ҳудудидаги фермер далаларига  келтирилган 11 та пахта терим машиналари бир кунда 165 гектар майдондаги пахтани теришга улгураяпти, — дея хабар беради “Қашқадарё зиёкори” мухбири.

Қарши туманидаги 15700 гектар майдонда кластер усулида пахта етиштирган “Султон-текс” корхонаси ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш мақсадида АҚШ дан 11 та пахта терим машинларини харид қилди.

— Битта пахта терим машинаси бир кунда 15 гектар майдондаги пахтани йиғиб олишга улгуради, — дейди агроном Қўйли Раҳмонов. – 15700 гектар ердаги пахтанинг асоси қисмини пахта терим машинларида теришни мақсад қилганмиз. Фақат биздан талаб қилинадигани пахтани машинада теришдан олдин далада 90-95 фоиз очилишини кутишимиз лозим бўлади.

Маълум қилишларича, айни кунда қўлда терилган пахтанинг килосига 1000 сўмдан тўланаётган бўлса, пахта терим машиналарида терилган ҳар бир кило ҳосил учун 600 сўмдан ҳақ тўланади.

Айтилишича, “CASE” пахта терим машиналарининг ҳар бири 3 миллиард сўмдан жами 33 миллиард сўмга харид қилинган.

Пахта теримини кузатиб турган масъулларнинг маълумот беришича, пахта терим машинаси ва қўлда терилган пахта сифати бир хил.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.