Qidirish uchun yozing

Asosiy

“Блогерлар аралашган муаммо ҳал этилаяпти”. Олий Мажлис депутати блогерлар халқнинг асосий кўмакчисига айланганини тан олди, фаолиятини олқишлади

  Ulashish

Олий Мажлис депутати Жамшид Пирматов Қашқадарё вилоятида матбуот котиблари билан бўлиб ўтган мулоқотда блогерлар халқнинг яқин кўмакчисига айланганини тан олиб, фаолиятини олқишлади.
“Қашқадарё зиёкори” мухбирига кўра, 16 октябрь куни Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари мавзусида” семинар-тренинг бўлиб ўтган.

Тадбирда даставвал Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматов сўз олиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти хусусида сўз юритган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Нуриддин Эгамов дупутатга юзланар экан, бугунги кунда блогерлар фаолиятини мувофиқлаштириш лозимлигини, тўғри келган кишининг блогерликка даъво қилиши урчиб кетаётганини айтиб, бу борада Олий Мажлис депутатлари қандай фикрда эканлиги билан қизиқди.

Депутат Жамшид Пирматов саволга жавобан блогерлар жамиятимиздаги муаммоларга ечим топишда асосий кўмакчилардан бирига айланганлигини таъкидлаб, уларнинг фаолиятини олқишлади. Ва блогерлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилаётганини, аммо ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот беролмаслигини маълум қилди.

— Блогерлар бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам жамиятнинг энг асосий шахсларидан бирига айланди, улар кўтариб чиқаётган муаммоларнинг аксарияти ечимини топмоқда, — дейди депутат Жамшид Пирматов. – Буни куни кеча Сенат раиси ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Сенат раиси Танзила Норбоева бундан аввалроқ депутатлар олиб чиқолмаётган муаммоларни блогерлар кўтариб чиқаётганини айтиб, уларга миннатдорчилик билдирганди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.