Qidirish uchun yozing

Asosiy

ЙТҲ оқибатида одам ўлимига сабабчи бўлган ғузорлик йигитга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси Ёшлар иттифоқи кафиллигида бекор қилинди

  Ulashish

Ғузор туманида ЙТҲ оқибатида одам ўлимига сабабчи бўлган йигитга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси туман Ёшлар иттифоқи кафиллигида бекор қилинди ва бошқа жазо тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумига асосан, Ёшлар иттифоқи Ғузор тумани кенгаши раиси Камолиддин Камолов Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбланган ғузорлик Азимжон Хурсановнинг жиноят иши бўйича жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этган.

Суд жараёнида жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этган Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси томонидан судланувчи А.Хурсановга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш, келгусида ушбу фуқарони кафилликка олиш таклифи билдирилди ва бу ҳақда кафолат хати тақдим қилинди.

Мазкур жиноят ишини кўриб чиққан Жиноят ишлари бўйича Ғузор тумани суди судланувчи қилмишини ўзи тўла англамаган ҳолда содир этгани, муқаддам судланмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, унга нисбатан қўлланилган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони бекор қилди ва судланувчи суд залидан озод этилди.

Маълум қилинишича, судланувчи Азимжон Хурсанов Сурхондарё вилояти Музробот туманида туғилган. У транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида одам ўлимига сабабчи бўлиш жиноятини содир этган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.