Qidirish uchun yozing

Asosiy

Бир уйни икки харидорга пуллаган қашқадарёлик қурувчига фирибгарлик жиноятини содир этиш айби қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар беряпти

  Ulashish

“Қашқадарё зиёкори”да бир уйни икки харидорга пуллаган қашқадарёлик қурилиш ташкилоти раҳбари ва унинг кирдикорлари хусусида мақола чоп этилганди. Мазкур мақоладан сўнг, вилоят прокуратураси ҳолатни ўрганиб, муносабат билдирди. Бугун Бош прокуратура ҳам шу ҳақда баёнот берди.

Унда шундай дейилади: “Мақолда фуқаро М.Ражабов ва бошқалар томонидан “Шовот махсус бино қурилиш” МЧЖ раҳбари Д.Ўтагановга янги қурилаётган уй-жой учун тўловлар амалга оширилган бўлса-да, у томонидан уйлар расмийлаштириб берилмаганлиги қайд этилган.

“Шовот махсус бино қурилиш” МЧЖ раҳбари Д.Ўтаганов “Миллий банк” Қарши шаҳар бўлимидан “кўп қаватли уй жой қуриш учун” 6 миллиард 670 миллион сўм кредит олиб, шу маблағ ҳисобига қурилган уйларни ипотека шартномасига асосан кредит таъминоти учун гаровга қўйган.

Шунингдек, Д.Ўтаганов банк билан тузилган ипотека шартномаларининг 12-бандига асосан уй-жойларни тасарруф этилишига нотариус томонидан тақиқ қўйилганлиги сабабли, уйларни тасарруф этиш ҳуқуқи бўлмасада, ўз хизмат мавқеидан қасддан фойдаланиб, фуқароларга ушбу уй-жойларни шахсий маблағига қураётганлигини, уни якунлаш учун пул зарурлигини, қуриладиган уйларни фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг уларнинг номига расмийлаштириб беришни айтиб, уларни ишончига кириб, уй ҳарид қилувчи фуқаролар билан тузилган шартномага асосан жами 1 миллиард 457 миллион 276 минг сўм пулларни олиб, уйларни расмийлаштирмасдан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 26 сентябрь куни Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан “Шовот махсус бино қурилиш” МЧЖ раҳбари Д.Ўтагановга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларни олиб бориш учун вилоят ИИБ ТБга юборилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.