Qidirish uchun yozing

Dolzarb

Ғузор туман ҳокимлиги қашқадарёлик тадбиркорларга ишлаб чиқарган маҳсулотини Европага олиб чиқиш имкониятини яратди

  Ulashish

Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов қашқадарёлик тадбиркорларга ишлаб чиқарган маҳсулотини Европа давлатларига олиб чиқиш имкониятини яратди. Бу вазифани 17 та замонавий махсус юк ташиш техникаларига эга бўлган “Buyuk Amir Logistic” МЧЖ бажаради, — дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилинишича, жорий йил сентябь ойида туманда “Логистика маркази” ташкил этиш учун “Buyuk Amir Logistic” МЧЖ (Буюк Британия-Литва-Ўзбекистон) қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган. Туман ҳокими томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш учун шаҳар марказидан хорижлик инвесторларга маъқул бўлган жойдан ер майдони ажратиб берилган.

4-сентябрь куни “Логистика маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Хорижлик инвесторлар томонидан мазкур логистика марказига 720 минг АҚШ доллар миқдоридаги 17 та замонавий махсус юк ташиш техникалари жалб қилинди.

— Бундан ташқари йил якунига қадар қўшимча равишда 10 минг тонна сиғимга эга совутгич ва 25 та махсус техникалар олиб келиниши режалаштирилган, — дейди туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Худойберди Йўлдошев.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг кўшимча қилишича, янги логистика марказининг очилиши муносабати билан 30 та янги иш ўрини яратилган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.