Qidirish uchun yozing

Asosiy

Қашқадарёда яна бир сўконғич тарбиячи ходимини ҳақорат қилди, тилга олиб бўлмас сўзлар билан “сийлади” (Аудио)

  Ulashish

Қарши туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Анвар Эшонқулов ходимини ҳақорат қилди, тилга олиб бўлмас сўзлар билан “сийлади”. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га сўконғич тарбиячининг овози ёзилган аудиоёзувни тақдим этган мурожаатчи маълум қилмоқда.

Шахси сир қолишини сўраган мурожаатчининг ёзишича, бўлим бошлиғи аудиоёзувда бош ҳисобчига ҳақоратли сўзларни айтиб, тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан «сийлаган».

Анвар Эшонқуловнинг ҳақоратли сўзлари

Мурожаатчининг айтишича, бўлим бош ҳисобчиси — Турғун Исломов.

Аудиоёзувни таҳририятга улашган, шу соҳада фаолият юритувчи мурожаатчининг “Қашқадарё зиёкори” мухбирига ёзишича, унда Қарши туман мактабгача таълими бўлими бошлиғининг кирдикорлари ҳақида маълумотлар етарли даражада. Мурожаатчи вақти келса ўша маълумотларни ҳам таҳририятга тақдим этиш нияти борлигини маълум қилди.

Аниқланишича, Қарши туман мактабгача таълим бўлими бошлиғининг сўкингани хусусида бундан аввал бошқа нашрлар, жумладан “nasafnews.uz” ҳам ёзган. Сайт журналистлари билан суҳбат давомида Анвар Эшонқулов аудиоёзувдаги овоз ҳақиқатдан ҳам ўзи эканлигини тан олган.

“Қашқадарё зиёкори”да бундан аввал ҳам Қарши туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Анвар Эшонқуловнинг ножоиз қилмиши тилга олинганди. Ўшанда ўзбошимча раҳбарнинг ҳатто бошқарма бошлиғининг сўзига ҳам эътибор бермасдан қўл остидаги ходимларга концерт билетларини 12 минг сўмдан сотгани хусусида сўз борганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам интернет сайтларида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардоновнинг сўкингани эшитилган аудиоёзув тарқалганди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.