Qidirish uchun yozing

Asosiy Mahalliy

“Бу — бизнинг хатоимиз” Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи мажбурий меҳнат ҳақида хабар берган маҳаллий ОАВ лардан кўра, хориж ахборотига кўпрок эътибор берганини тан олди

  Ulashish

Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Сарвар Аҳмедов аввалроқ вилоятда мажбурий меҳнат ҳақида хабар берган маҳаллий ОАВ лардан кўра, хориж ОАВлари ахборотига кўпрок эътибор берганини ва улар тарқатган хабарга асосланиб вилоятдаги мажбурий меҳнат сонини аниқлашганини тан олди, — дея хабар беряпти “Қашқадарё зиёкори” мухбири.

18-сентябрь куни Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси масъуллари, журналист ҳамда блогерлар иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 12 маротаба мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати аниқланганлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида “Қашқадарё зиёкори ” мухбири 2018 йил октябрь ойида интернет сайтларида Қарши туман мактабгача таълим бўлими тарбиячиларининг мажбурий тартибда пахта теримига жалб қилинган ҳолати ёритилганлигини, бироқ бошқарма масъуллари нима учун ушбу ҳолатга эътибор бермагани билан қизиқди. Ва бошқарма масъуллари томонидан аниқланган 12 та ҳолатдаги мажбурий меҳнатнинг аксарияти хориж ОАВси, хусусан “Озодлик” радиосининг телеграм каналида чоп этилиши ўртасида қандай боғлиқлик бор дея савол берди.

Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Сарвар Аҳмедов “Қашқадарё зиёкори ” мухбири саволига жавоб берар экан, ўша кезларда мажбурий меҳнат хусусида хабар берган маҳаллий ОАВ дан кўра кўпроқ хориж ОАВси тарқатган хабарларга эътибор берганини, Қарши туманидаги боғча тарбиячиларининг пахта теримига жалб қилинишига эътибор қаратилмаганлигини тан олиб “Бу — бизнинг хатоимиз”, — деди. Ва бундан кейин бу хато такрорланмаслигига ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Қашқадарёда мактаб директорлари ўқитувчи ва ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани ва бу “бебош”лиги учун жазолангани  хусусида хабар бергандик

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.