Qidirish uchun yozing

Asosiy

“Масхарабозлик ҳам эви билан-да” Журналистлар ижодий уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими масъуллари шунчалик ҳам саводсизми?

  Ulashish

Куни кеча ижтимоий тармоқда  ижодий уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Галовиддин Йўлдошев имзоси билан хат тарқалди. Хат “Қашқадарё” ҳамда “Новости Кашкадарьи” газеталари бош муҳарририга ёзилган. Унда уюшма Матбуот анжумани ўтказаётгани маълум қилиниб, газетада ёритишда кўмак сўрайди. Саводсизларча ёзилган жумлалар мазмуни — шу.

Диққат қилинг!

…га асосан мамлакатимиз мустақиллигининг ташкил топган ойида — мустақиллик ташкил топмайди, мустақилликка эришилади.

…барча ОАВ ва матбуот ҳамда интернет тармоқлари раҳбарлари — мазкур жумлани журналист тузганига ишонасизми?

Хатнинг энг кулминацион нуқтаси бор: “…булардан ташқари яқиндагина барча туман ҳокимликлари билан вилоятимизнинг қатор корхона – ташкилотларига янгитдан сайланган матбуот хизмати котиблари”. Журналистларга ўрнак бўлиш, кези келганда уларни ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган ва энг тажрибали журналистлардан иборат дея қаралаётган ташкилот ходими ёки раиси наҳотки матбуот хизмати ходимларининг тайинланишини билмаса?

Хат якуни барчасидан ошиб тушади: …Матбуот анжуманимизга шахсан иштирок этиб, ушбу тадбиримиз тафсилотларини газетангиз ва сайтингизга ёритишда журналистингиз билан таъминлашингизни сўраймиз.

Қашқадарёдаги журналистларга ўрнак бўладиган, кези келганда уларни ҳимоя қиладиган журналистларнинг савияси шуми?

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.