Qidirish uchun yozing

Asosiy

Ҳоким бадиий китоб ўқимаган директор ўринбосари ва адабиёт ўқитувчисини танқид қилди

  Ulashish

Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов туманнинг Пахтачи маҳалласида жойлашган, ўқувчиларининг ўзлаштириш даражаси паст бўлган 68-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, 10-синф ўқувчиларига дарс ўтди. Бу ҳақда Деҳқонобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беряпти.

Ҳоким соатида Зоир Алиқулов ўқувчиларнинг бадиий адабиётларга қизиқиши, асосан қайси китобларни ўқиётгани билан ҳам қизиқди.

30 нафар ўқувчи қатнашган дарсда ўқувчиларнинг бирортаси ҳам бадиий адабиёт ўқимагани маълум бўлди. Энг ёмони ҳоким билан мулоқот чоғида мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ражаб Хидиров ҳамда адабиёт фани ўқитувчиси Фахриддин Кўчаровларнинг ҳам бадиий адабиётдан йироқлиги ошкор бўлди. Шу боисдан ҳам директор ўринбосари ва адабиёт фани ўқитувчиси ҳоким танқидига учради.

Ҳоким ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ушбу ҳаракатсизлигига жавобан, ўқишнинг аҳамияти, келажакда инсон ҳаётида муҳим ўрин тутиши ҳақида сўз юритди.

— Нима учун туман ташкилотларидаги биринчи раҳбарлар туманнинг ўзидан чиқмаяпти? – дея савол берди Зоир Алиқулов.

Туман ҳокими ўқувчиларга бир ҳафта вақт бериб, шу муддат ичида бирор бир бадиий асарни тугатиб келиш ва асар ҳақида ҳоким билан савол-жавоб қилиш вазифасини юклади.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.