Qidirish uchun yozing

Mahalliy

Чироқчида бошпанасиз қолган аёл МИБ ёрдамида уйли бўлди

  Ulashish

Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими томонидан бошпанасиз қолган она ўз уйига киритиб қўйилди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар бемоқда.

МИБ вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи С.Х. оилавий можаролар сабаб қайнотаси, қайнонаси ва қайнсинглиси томонидан фарзандларидан ажратилиб, кўчага ҳайдалган.

Оилани муқаддас билган ва фарзандларининг ота-онасидан айро яшашини хоҳламаган С.Х эса турмуш қийинчиликларига бардош беришга қарор қилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судига мурожаат қилади.

Суд С.Х. ни уй-жойига мажбурий тартибда киритиб қўйиш ва қайта чиқармаслик мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор чиқарди.
Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими иш юритувига олинди ва ижро ҳаракатларига киришилди. Давлат ижрочилари бир неча маротаба С.Х.ни ихтиёрий тартибда яшаш уйларига киритишлари тўғрисида қарздор тараф, яъни С.Х.нинг турмуш ўртоғи оила аъзолари билан тушунтириш ишларии олиб боришларига қарамасдан, улар муросага келиш хоҳлашмади.

Натижада, Бюро ходимлари томонидан С.Х.ни мажбурий тартибда кириб қўйиш бўйича ижро ҳаракатлари тайинланди. Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчи С.Х. фарзандлари, турмуш ўртоғи ва унинг яқин қариндошлари яшаб турган уйга киритилиб, қарздор тарафга тўсқинлик қилмаслик мажбурияти юкланди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.