Qidirish uchun yozing

Asosiy

Ички ишлар вазири ташаббуси билан ташкил этилаётган кутубхоналарнинг учинчиси Қашқадарё ИИБ қошида очилди

  Ulashish

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ташаббуси билан вилоят ИИБ лари қошида ташкил этилаётган кутубхоналарнинг навбатдагиси Қашқадарё вилоят ИИБ қошида ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори” мухбири хабар беряпти.

Бугун вилоят ИИБ да мазкур кутубхона очилишига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

Маълум қилинишича, мазкур “Дор ул кутуб” деб номланган кутубхона “Китоб дунёси тармоқ савдо маркази” МЧЖ нинг вазирлик билан ҳамкорликдаги ўн биринчи кутубхонаси бўлиб, вилоят ИИБлар қошида ташкил қилинаётган кутубхоналарнинг учинчиси ҳисобланади.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ташаббуси билан дастлаб Тошкент шаҳар ИИББ, сўнгра Тошкент вилоят ИИБ қошида кутубхона ташкил этилган.

Кутубхона биноси ИИБ томонидан ажратилган 200 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлаган бўлиб, “Қарши китоб дунёси” МЧЖ томонидан 2 минг номдаги 4 мингдан ортиқ бадиий китоблар билан таъминланган.

— Мазкур кутубхона ташкил этилиши натижасида 12 та янги иш ўрни яратилди, — дейди “Қарши китоб дунёси” МЧЖ таъсисчиси Фазлиддин Азимов. – Келажакда яна янги иш ўринлари яратиш ниятимиз бор. Боиси, бизнинг ходимлар фақатгина кутубхонада ўтириш билан чекланмайди. Ҳудуддаги ўқув муассаларида бўлиб, китоб тарғиботини ҳам олиб боришади.

Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, бошқарма қошидаги кутубхонага “Дор ул-кутуб” номини бериш ташаббуси ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев томонидан илгари сурилган бўлиб, буюк саркарда Амир Темур ҳазратларининг кутубхонаси шундай номаланган экан.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.