Qidirish uchun yozing

Asosiy

20 кишидан иборат ҳиндистонликлар Қашқадарё тоғларидаги гиёҳларни ўрганади. Вилоятда Ҳиндистоннинг тиббий клиникалари очилиши режалаштирилмоқда

  Ulashish

Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев Ҳиндистон Республикасининг “Халқаро бизнес палатаси” раҳбари Жаноб Манпрет Сингх Нагига вилоятда Ҳиндистоннинг номдор тиббий клиникалари фаолиятини йўлга қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беряпти.

Ахборот хизмати хабарига кўра, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Жаноб Манпрет Сингх Наги билан Муборак туманида бўлиб ўтаётган халқаро бизнес форум доирасида учрашган.

— Бизнинг вилоятимиз доривор гиёҳларга бой ҳудуд, — деди вилоят ҳокими. – Айниқса, тоғли ҳудудларимизда кўплаб доривор ва фойдали ўсимликларни кузатиш мумкин. Келинг, халқимизнинг эҳтиёжи ва юртимизнинг бой табиатини хисобга олиб, номдор клиникаларингиз филиалларини шу ерда очайлик.

Вилоят ҳокимининг таклифи Манпрет Сингх Нагига маъқул келган.

Маълум бўлишича, сентябрь ойи охирида 20 кишилик делегация вилоятга ташриф буюриб, Қашқадарё тоғларидаги доривор гиёҳларни ўрганади. Сўнгра доривор гиёҳлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш йўналиши бўйича лойиҳа ишлаб чиқилиб, келишув бўлиши назарда тутилган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг қўшимча қилишича, Муборак туманида бўлиб ўтаётган халқаро бизнес форумда 20 дан ортиқ давлатдан 30 дан зиёд хорижий инвесторлар қатнашмоқда.

Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳри ҳам хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни кўзда тутувчи халқаро бизнес форумга мезбонлик қилади.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.