Qidirish uchun yozing

Asosiy

ҲОКИМ КАСБИНИ ЎЗГАРТИРДИ

  Ulashish

Касби тумани ҳокими Нормўмин Холбоев туман марказидаги 1-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиларига “Ҳоким бўлиш сирлари” мавзуида дарс ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Ўқувчиларга “ҳозир сизларга туман ҳокими дарс ўтади, одобли бўлинглар, ортиқча гап-сўз қилманглар” деб ҳеч ким огоҳлантирмади. Шунинг учун ҳам болалар дарс мавзуси бўйича устози билан эркин мулоқотга киришди, савол-жавоблар қизғин ва муросасиз кечди. Нормўмин Холбоев ўртага ташлаган “Агар сиз ҳоким бўлсангиз, қандай янгиланишларга қўл урар эдингиз” деган саволга ҳар бир бола ўзича жавоб қайтарди. Жавоблардан ҳоким ўзи амалга ошириши лозим бўлган ишларни, қайси ҳудудларда одамларни қандай муаммоларга дуч келаётганини ҳам билиб олди. Шу куни ҳоким “Менинг тасаввуримда Ўзбекистон 2030 йилда”, “Оммавий маданиятнинг ҳалокатли таъсири” каби мавзуларда ўқувчилар билан мулоқот ўтказди ва бир нечта ўқувчининг дарсдан олган хулосалари бўйича баҳолаб борди. Маънавий-маърифий тарғибот тадбири сифатида ўтказилган бу сабоқ ўқувчиларни жуда қизиқтириб қўйди. Ҳатто бир ўқувчи “устоз, кейинги сабоқ қачон бўлади?” деб мурожаат ҳам қилди. Зеро, Касби тумани ҳокими бир муддат касбини ўзгартириб, ёш авлод кўз ўнгида устоз мақомига эга бўлди ва бу билан у ўқитувчиликнинг нақадар мўътабар ва улуғ касб-кор эканини амалда синовдан ўтказди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.