Qidirish uchun yozing

Asosiy

Қашқадарёдаги мавжуд 1134 мактабда ЙПХ инспекторлари ҳам 10 кун дарс ўтади

  Ulashish

Қашқадарё вилоятидаги мавжуд 1134 та умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Диққат болалар” тадбири ўтказилиши бошланди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, вилоятда мактаб ўқувчилари билан боғлиқ транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ да махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, 4-14 сентябрь кунлари ЙПХ ходимлари иштирокида “Диққат болалар” тадбири бўлиб ўтади.

— Тадбир давомида вилоятдаги мавжуд умумтаълим мактабларида ўқув дарслари ташкил этилиб, дарс машғулотларини ЙПХ инспекторлари олиб боради, — дейди вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев. – “Диққат болалар” тадбирини ташкил қилиш учун вилоят ИИБ да махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, тадбир раҳбарлар назоратида бўлади.

Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда мактаб ўқувчилари иштирокида ЙТХларнинг аксариятида ўлим ҳолати кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қарши шаҳрида 1-синф ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетгани ва ёрдам кўрсатилмаган ўқувчи эса вафот этгани хусусида хабар бергандик.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.