Qidirish uchun yozing

Asosiy

Қашқадарёда Президент фармонига мувофиқ мукофотланганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

  Ulashish

31 август куни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ мукофотланган 20 нафар қашқадарёликни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори” мухбири хабар беряпти.

Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Деҳқонобод тумани ҳокимига медал тақяпти

Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев мукофотланганларни халқимиз ва давлат раҳбарининг юксак эътирофига сазовор бўлгани билан самимий муборакбод этиб, юртимизда инсон шаъни, қадр-қиммати юксак қадрланиши, соғлом авлод тарбияси, юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизнинг меҳнати ҳеч қачон эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.

— Президентимиз эътирофига сазовор бўлганлар демакки, барчамиздан кўп ишлаяпти, — деди вилоят ҳокими Зафар Рўзиев тақдирлаш маросимида. – 20 нафар қашқадарёликнинг меҳнати қадрланиб, Президент томонидан эътироф этилиши бизни қувонтириш баробарида, қалбимизда юртдошларимиздан фахрланиш туйғуларини жўш урдиради. Республика миқёсида Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқуловнинг ҳам “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланиши бу бизга ҳам берилган баҳо демакдир.

— Бугунги кун мен учун жудаям қадрли бўлди. Боиси бугун туман ҳокими сифатида Президентимиз эътирофига сазовор бўлиш менга янаям масъулият юклайди. Бундан кейин икки карра кўп ишлашим, ишончни оқлашим керак, — дейди Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, республика миқёсида мукофотланган туман ҳокимлари орасида Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Долли Аллаевлар ҳам бор.

Тақдирлаш маросими бир пиёла чой устида самимий суҳбатга уланиб кетди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.