Qidirish uchun yozing

Asosiy

Қашқадарё ҳокими бошчилигидаги вилоят раҳбарлари 13 нафар чин етим болаларни оталиққа олди

  Ulashish

Қашқадарё вилоятидаги раҳбарлар Шаҳрисабз шаҳар ва туманида яшовчи 13 нафар чин етим болаларни оталиққа олди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилмоқда. 

Аҳрор Содиқовга кўра, эндиликда вилоятдаги боқувчисини йўқотган ва яқинлари қарамоғида яшаётган ёшлар 4 та сектор ва ташкилот раҳбарлари томонидан оталиққа олинади. Бу хайрли амални Зафар Рўзиев 29 август куни Шаҳрисабз шаҳридаги мустақилликнинг 28 йиллик тантаналарига бағишланган тадбирда бошлаб берган.

— Президентимиз “Ёшлар билан тенг бўлиб, улар қалбидаги, юрагидаги ўй-фикрлар, мақсад-муддаолар, керак бўлса, ушалмай турган ниятлари билан яқиндан танишишни ўз фаолиятимнинг энг муҳим жиҳати деб биламан”, дея таъкидлаганликлари ҳам бежизга эмас, — деди вилоят ҳокими Зафар Рўзиев. – Шундай экан, биз раҳбарлар ҳам ёшларимизнинг тақдирига бефарқ қараш фикридан йироқмиз. Айниқса, боқувчисини йўқотган болажонлар, ёшлар ҳар томонлама кўмакка муҳтож. Уларни сектор раҳбарлари оталиққа олиб, таълим олишларига, моддий ва маънавий масалаларига кўмаклашади.

Маълум қилинишича, учрашувда ёшларнинг қизиқишларига қараб сектор раҳбарлари ва бошқа вилоят ташкилоти раҳбарлари оталиққа олган.

— Ички ишлар ходими бўлишни орзу қилардим, — дейди Жаҳонгир Усмонов. – Бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дилшод Турсунбоев ушбу орзуимни амалга ошиши учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтди. Мен эса аъло баҳоларга ўқиб, одобли бола бўлишимни таъкидлади. Ўртоғим Нодир эса, ҳоким бўлмоқчи. Уни вилоят ҳокими оталиққа олди.

Маълумот ўрнида: тадбирда вилоят ҳокими 1 нафар, вилоят ИИБ бошлиғи 5 нафар, Солиқ бошлиғи 2 нафар ҳамда вилоят прокурори 1 нафар болаларни оталиққа олган. Қолаверса, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бекзод Жўраев 1 нафар, Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов эса 3 нафар болани ўз қарамоғига олган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.