Qidirish uchun yozing

Mahalliy

Ғузорда 27 ёшли она ва унинг 2 ёшли фарзандининг жасади топилди

  Ulashish

Ғузор туманидаги маҳаллаларнинг биридан 27 ёшли она ва унинг 2 ёшли фарзандининг жасади топилган. Бу ҳақда “Nasafnews” сайти туман ИИБ берган маълумотга асосланиб хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлишича, Ғузор туман ИИБ га 2019-йил 28-августь куни тушган ҳабарга кўра, шу куни соат 16:30 ларда, Ғузор тумани “Янгикент” МФЙ, Янгикент қишлоғида яшовчи 1992 йилда туғилган Х.Р ва унинг вояга етмаган фарзанди 2017 йилда туғилган Х.А.ларнинг жасади топилган.

Ўрганиш ишлари давомида яшаш уйи даҳлизида марҳуманинг бўйин соҳаларининг ўнг ёнбош қисмидан чап томон қулоқ соҳасига қадар ўткир тиғли жисм билан кесилган ҳолатининг аломатлари аниқланган.

Воқеа жойи кўздан кечирилганда у ердан бир дона умумий узунлиги 20 см, қўлбола усулда ясалган пичоқ топилган.

Ҳозирда Марҳума Р.Хўжақулова ва А.Хасановларнинг ўлими сабаблари аниқлаш мақсадида терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.