Qidirish uchun yozing

Haftalik faollar

Қашқадарёда «снос» сабабли 436 нафар тадбиркор фаолиятини тўхтатган

  Ulashish

Қашқадарёда «снос» сабабли 436 нафар тадбиркор фаолиятини тўхтатган Қашқадаёрда «снос»лар тадбикорлик фаолиятига ҳам жиддий зарар етказган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Жорий йил 27 август куни Сенат раиси Танзила Норбоева Қашқадарёга борган. У иштирокида Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг сессияси бўлиб ўтган.

Мажлисда вилоятда 19 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари мавжуд эканлиги, лекин шунга қарамай, фаолияти тўхтаб қолган 500 дан зиёд тадбиркорлик субъектларининг мавжудлиги, бу рақам ўсиб бораётгани хавотирли ҳола эканлиги таъкидланган. Жумладан, вилоятда жорий йил 1 август ҳолатига 24 минг 707 та якка тартибдаги тадбиркор рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 3 минг 872 таси, яъни 18,5 фоизи фаолиятини турли сабабларга кўра вақтинча тўхтатган. 436 нафар тадбиркор фаолиятининг тўхтатилишига эса уларнинг савдо дўконлари бузиб ташлангани сабаб бўлган, 665 нафари банклардан кредитлар олишда турли қийинчиликларга дуч келган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.