Qidirish uchun yozing

Mahalliy

Қашқадарёдаги 1000 боғча Деҳқонободда фаолиятини бошлади

  Ulashish

Қашқадарё вилоятидаги 1000-сонли болалар боғчаси Деҳқонободда ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори” мухбири хабар беряпти.

“Қашқадарё зиёкори” мухбирининг маълум қилишича, 27 август куни Деҳқонободда мустақилликнинг 28 йиллик тантаналари бўлиб ўтган. Тадбирда туман ҳокими ва меҳнат фахрийлари тумандаги 7 миллиард 230 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган боғча очилишида иштирок этган.

Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруз Жабборовнинг маълумот беришича, 27 август куни Деҳқонободда очилган 9-сонли МТТ вилоятдаги 1000 сонли боғча ҳисобланади.

— Туманимизнинг “Бешбулоқ” шаҳарчасида фаолият бошлаган боғча 160 ўринли бўлиб, қисқа муддатли гуруҳлар ҳисобига 240 нафар болани бағрига сиғдириш имкониятига эга, — дейди Деҳқонобод туман мактабгача таълим бўлими мудири Холиёр Менглиев. – Мазкур боғча туманимизда ташкил этилган давлат боғчаларининг ўнинчиси ҳисобланса, мавжуд боғчаларнинг эллик биринчиси ҳисобланади.

Маълум бўлишича, Деҳқонободдаги 9-сонли МТТ Жанубий Корея услубида барпо этилган бўлиб, Қашқадарёда Жунубий Корея услубида қурилган боғчаларнинг олтинчиси ҳисобланади.

Вилоят мактабгача таълим бошқармасининг қўшимча қилишича, айни кунда вилоятдаги болалар боғчаларида бола қамрови 29,6 фоизга етган. Бу кўрсаткич Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилишидан олдин 13 фоизни кўрсатган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.