Qidirish uchun yozing

Asosiy

Мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан Деҳқонободда 72 нафар боланинг хатна тўйи, 24 та ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди

  Ulashish

27 август куни давлат мустақиллигининг 28 йиллик тантаналари муносабати билан Деҳқонобод туманида 72 нафар боланинг хатна тўйи ҳамда 24 та ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Туман халқ таълими бўлими мудири Абдуғани Ҳимматовнинг айтишича, туманнинг Чучуқудуқ қишлоғидаги 24 сонли мактабнинг 315 ўринли биноси 1,5 миллиард маблағ эвазига капиталь таъмирланган бўлса, 23 сонли умумтаълим мактабига эса 2 та филиал қуриб берилган.

— Қувонарлиси, Чучуқудуқ қишлоғида  аҳолини анча пайтдан бери ўйлантириб келаётган муаммо – қишлоқ врачлик пункти қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди — дейди туман ҳокими ўринбосари Баҳодир Омонов. – Мазкур ҚВП 1 миллиард 502 миллион маблағ ҳисобидан 50 ўринли қилиб таъмирланди. 1,5 миллиард маблағ эвазига тумангаз идораси ҳам замонавий қиёфа касб этди. Туманда амалга оширилган хайрли амаллардан яна бири туман марказида 180 миллион маблағ эвазига тадбиркор Шоди Раҳимов ташаббуси билан ахборот кутубхона маркази қурилиб, ёшларнинг китоб мутолааси учун муносиб шароит ҳозирланди. Ахборот кутубхона маркази қошида китобга қўйилган монумент ҳам қад ростлади.

Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг ёзишича, ҳокимлик биноси олдида баландлиги 40 метр бўлган устунга узунлиги 9 метр бўлган давлат байроғи ўрнатилган.

— Байрам тадбирида хатна тўйи ўтказилаётган 72 нафар болаларга бош-оёқ сарпо ҳамда велосипед совға қилинди, — дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Меҳри Юлдашева. – Шунингдек 10 нафар чин етим болаларга мактаб формаси олиб берилди.

Туман марказидаги мустақиллик майдонида пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар — Сардор Мамадалиев ҳамда Ортиқ Султоновлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.