Qidirish uchun yozing

Asosiy

“Формани ечиб аёллар кийимини кийиб олинг” Қашқадарёда ЙПХ ходими яна ҳақоратланди

  Ulashish

Қашқадарёда ЙПХ ходими “Каптива” ҳайдовчиси томонидан ҳақоратланди. Ҳайдовчи ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, телефон орқали сёмка қилинган видеони ижтимоий тармоқларда тарқатди ва ИИБ ходимини обрўсизлантиришга уринди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-ЙПХ ортярди 1-сафарбарлик гуруҳи командири Шахтиёр Отақулов маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, қамашилик ҳайдовчи З.А. 2019 йил 2 август куни 10:41 да М-39 автомобил йўлининг Китоб тумани Қайнар қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 1148-километрида ўз бошқарувчидаги “Каптива” автомобилини тақиқланган тезлик 70 километр бўлган йўлда 77 километр тезликда бошқариб келади. Шунда ҳудудда ўз хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходими Мирали Дониёров ҳайдовчини тўхтатади. Ва қоидабузарлигини тушунтириб, маъмурий байённома расмийлаштиришга киришади.

Ҳайдовчи З.А эса ЙПХ ходими иш фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, фуқароларда ИИБ ходимига ишончсизлик уйғотишни даъват қилувчи видеосёмка қилади. Видеосёмка жараёнида ЙПХ ходимига “устингиздаги формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг” деган ҳақоратли сўзлар айтади.

2 август куни қилинган видеосёмка ҳайдовчи З.А томонидан 9 август куни ижтимоий тармоқларга жойланади.

Ҳайдовчи З.А нинг ушбу хатти-ҳаракати 2019 йил 19 авгут куни Китоб туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди. Ҳайдовчи З.А га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддаси ( Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан иш очилиб, ҳуқубузар З.А га 7 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек З.А нинг қамоқда ўтирган ҳар бир куни учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жами 234 150 сўм пул давлат фойдасига ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз бундан аввал ҳам шаҳрисабзлик фуқароларнинг ЙПХ ходимларига бўйсунмай, уларни обрўсизлантирувчи видео тарқатган хатти-ҳаракати учун 7 суткадан қамоқ жазоси тайинланганди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.