Qidirish uchun yozing

Asosiy

Деҳқонободдаги жин кўприклар таъмирланди

  Ulashish

Деҳқонобод туманининг Чоштепа қишлоғидаги машҳур жин кўприклар таъмири тугатилди ва фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори” мухбири хабар бермоқда.

“Қашқадарё зиёкори” мухбирининг Чоштепа маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шерзод Боллиев берган маълумотга таяниб хабар беришича, қишлоқдаги 3 та жин кўприк таъмири учун 41 миллион сўм маблағ сарфланган.

— Дастлаб 110 ва 170 метрли 2 та жин кўприк учун 32 миллион сўм маблағ берилганди, — дейди Шерзод Боллиев. – Сўнгра учинчи жин кўприкка ҳам эҳтиёж борлиги инобатга олиниб, яна 9 миллион сўм маблағ берилди ва қурилиш материаллари олиб келинди.

Шерзод Боллиевнинг айтишича, жин кўприклар 10 кун давомида маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан таъмирланган.

— Кўприк таъмири учун маблағ ажратилиши қишлоқдошларимизни қувонтирди, — дейди 170 метрлик жин кўприкнинг 2005 йил қурилишида бош-қош бўлган ўқитувчи Абдусамад Норбўтаев. – Шунинг учун ҳам кўприкни таъмирлаш ишларини ўзимиз олиб бордик.

Эслатиб ўтамиз “Қашқадарё зиёкори”да 2019 йилнинг февраль ойида Деҳқонободдаги жин кўприклар ҳақидаги дастлабки мақола эълон қилинганди. Шундан сўнг, туман ҳокимлиги ушбу жин кўприкдан мактабга қатновчи болаларга шарт-шароит ҳозирлаш мақсадида ҳудуддаги касб-ҳунар коллежидан синфхоналар ажратганди.Бундан аввалроқ эса Бойқўрғон қишлоғидаги мавжуд 7 та жин кўприклар ҳақидаги фоторепортаж ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинганди. Фоторепортажда жин кўприклар таъмири яқинда бошланиши, уларнинг таъмирланиши учун 32 миллион сўм маблағ ажратилгани хусусида хабар бергандик.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.