Qidirish uchun yozing

Asosiy

Қашқадарёда туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбарига илк автомобил “Ravon” топширилди

  Ulashish

Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов туман ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбари учун “Ravon” хизмат автомобилини ажратди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га матбуот хизмати раҳбари Файзулла Эшқулов хабар беряпти.

Файзулла Эшқуловнинг айтишича, матбуот хизмати учун хизмат автомобилидан ташқари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 100 миллион сўм маблағ ажратилиб, туман матбуот хизматининг моддий техник базасини ривожлантириш кўзда тутилган.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг маълумот беришича, айни кунга қадар вилоятдаги 15 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг барчасида матбуот хизмати раҳбарлари тайинланган ва хизмат фаолияти бошлаб юборилган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Косон тумани ҳокимлиги ҳам матбуот хизмати фаолиятини ривожлантириш учун 75 миллион сўмлик компьютер, фотоаппарат ва керакли аппаратуралар харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг жорий йил 27-июн куни қабул қилинган матбуот хизматларини ривожлантириш тўғрисидаги қарорининг аҳамияти, айниқса, жаҳонда кечаётган ахборот қарама-қаршилиги шароитида уларнинг биринчи манба сифатидаги роли, давлат ахборот сиёсатини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.