Qidirish uchun yozing

Dolzarb

Қашқадарё ҳокими Чироқчидаги Кўкдала қишлоғининг ички йўлларини таъмирлаш учун 300 миллион сўм маблағ ажратди

  Ulashish

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев 16 август куни аҳоли билан мулоқот қилиш мақсадида Чироқчи туманининг Кўкдала қишлоғида бўлиб, қишлоқ аҳолисининг таклиф ва талабига биноан ички йўлларни таъмирлаш учун 300 миллион сўм маблағ ажратди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳоким ҳудуд аҳолисининг ташвишларини тинглаб, масалага масъул раҳбарлар иштирокида муаммога ечим топишга ҳаракат қилди.

— Бугун чирой очиб бораётган Кўкдала чўлининг сири одамларининг меҳнаткашлигида, — дейди маҳалла оқсақолларидан бири. – “Меҳнат қилган қадр топади”, деганлари рост экан. Бунинг исботи сифатида вилоят ҳокими яна Кўкдаламизга 300 миллион сўм маблағ ажратди. Илгари ҳам қишлоғимиз йўлларини таъмирлаш учун маблағ берилганди.

Маълум қилинишича, 2018 йил Кўкдала қишлоғининг ташқи ва ички серқатнов йўлларини таъмирлаш 700 миллион сўм сарфланган.

— Деҳқончиликда “Чироқчи тажрибаси”ни бошлаб берган кўкдалалик миришкорлар бу йил ҳам эртачи тарвуз-қовундан ташқари бодринг, булғор қалампири ва бошқа сабзавот маҳсулотларини ҳам бозорларга биринчи бўлиб олиб чиқишди, — дейди вилоят ҳокими Зафар Рўзиев. – Бугунги сайёр қабулда кекса авлод вакилларининг мурожаати асосида ажратилган маблағ ҳудуднинг ички йўлларини таъмирлаш ва мактаб ўқувчиларига қўлайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлакларини қуриш ишларига сарфланади.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.