Qidirish uchun yozing

Mahalliy

Деҳқонободда Президент админстрацияси вакиллари раҳбарлигида 3 кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда

  Ulashish

Деҳқонобод туманида Президент админстрацияси вакиллари раҳбарлигида 3 кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 декабрь ойида ўтказилиши лозим бўлган депутатлик сайловларини ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган масалалар юзасидан билим-кўникмаларни шакллантириш мақсадида Президент админстрацияси вакиллари ҳамда вилоятдан келган 8 нафар тренерлар иштирокида семинар-тренинг ташкил этилган. Семинар-тренинг 3 кун давом этиши мўлжалланган бўлиб, 100 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

— Семинар-тренингдан кўзланган мақсад шуки, участка сайлов комиссиялари аъзоларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар юзасидан билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат, — дейди тренер Тўлқин Бердиқулов. – Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад сайлов комиссияси аъзоларини тизимли ўқитиш тартибини жорий қилиш ҳамда сайлов жараёнлари иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборат.
Айтишларича, семинар-тренинг иштирокчилари бепул тушлик ҳам ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июль куни “Сайлов қонунчилиги ва замонавий ахборот технологиялари бўйича тизимли ўқитиш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.