Qidirish uchun yozing

Dolzarb

Бош вазир қабулхонасининг Қашқадарёдаги масъуллари аниқлаган 1011 та муаммонинг 825 таси туманда, 186 таси вилоятда ечиладиган масалалар бўлиб чиқди

  Ulashish

Бош вазирнинг Қашқадарё вилоятидаги қабулхонаси масъуллари томонидан ҳудудларга юриб аниқланган 1011 та муаммонинг 825 таси туманда, 186 таси эса вилоятнинг ўзида ечилиши мумкин бўлган муаммолар эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га Бош вазирнинг вилоятдаги қабулхонаси мудири Мурод Эшназаров маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида Бош вазир қабулхонаси мудири Мурод Эшназаров ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Хуррам Жўраев иштирокида туман ва шаҳарларда тадбиркорлар билан мулоқотлар ташкил этилган. Вилоятдаги мавжуд маҳаллаларнинг 331 тасида ҳудуд тадбиркорлари билан бўлган мулоқотда 1011 та муаммо аниқланиб, уларнинг ечими ҳақида бош қотирилган. Аниқланган муаммоларнинг 612 таси жойида масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида ўз ечимини топган бўлса, қолган 399 та муаммо белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун масъул ташкилотларга юборилиб, Бош вазир қабулхонаси томонидан назоратга олинган.

Шунингдек Бош вазир қабулхонасига июнь-июль ойлари давомида тадбиркорлардан 300 та мурожаат ҳам келиб тушган бўлиб, унда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар ҳақида шикоят қилган. Айни кунга қадар 300 та муаммонинг 211 таси ўз ечимини топган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.