Qidirish uchun yozing

Asosiy

ДХХ раиси Абдусалом Азизов Яккабоғга келди: Эски Яккабоғ бир ҳафтада “Обод марказга” айланади, 34 нафар фуқарога 1 млрд 700 миллион компенсация пуллари тўланади

  Ulashish

Кеча 27 июль куни кечки пайт ДХХ раиси Абдусалом Азизов Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманининг “Эски Яккабоғ” ҳудудида бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят масъуллари билан мулоқот қилди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Бозор Азизов маълум қилмоқда.

Бозор Азизовга кўра, Абдусалом Азизов Баҳриддин Исомовга тегишли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўкони бетон ғиштдан қурилган бино эканлигини таъкидлаб, бу бинони бузишга уринган туман масъуллари ишини қоралаган.

— ДХХ раиси тадбиркор дўкони бузилишига фикр билдирар экан, “Одатда пахса девордан бўлган ёки бугунги кун талабига жавоб бермай қолган бино бузилади-ку, нега тадбиркорнинг бу биносига тегинилди? – дея қаттиқ койиб гапирди, — дейди Бозор Азизов. – Абдусалом Азизов шунингдек, бугунги кун тадбиркорларни халқни боқаётганини, шу боисдан ҳам тадбиркорга халал бериш эмас, унга ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

Маълум қилинишича, ДХХ раҳбари билан бўлиб ўтган мулоқотда Эски Яккабоғ ҳудуди бир ҳафта мобайнида “Обод марказ”га айланиши лозимлиги, бунинг учун вилоятдан керакли ёрдам берилиши айтилган. Қолаверса, туман ҳокимлиги вакилларининг хўжасизларча ҳаракатларидан азият чеккан фуқаролар Низом Воҳидов, Дилфуза Боқиева, Фарруҳ Жабборов ҳамда Зафар Жўраевлар каби уй-жойи бузилган 7 нафар фуқарога ҳамда ҳовли деворлари бузилган 27 нафар фуқарога 1 млрд 700 миллион сўм конпенсация пуллари тўлаб берилиши таъкидланган.

Бозор Азизовнинг қўшимча қилишича, туманга ҳозирча янги раҳбар тайинланмаган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.