Qidirish uchun yozing

Mahalliy

Қашқадарёда ИИБ таркибидаги транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

  Ulashish

Қашқадарё вилоят ИИБ таркибидаги транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Янги бинонинг рамзий тасмасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Рустам Тошпўлатов ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши вакиллари кесишди.

Маълум бўлишича, айни кунга қадар транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари шароитлари етарли бўлмаган эски бинода фаолият кўрсатиб келган. Қарши темир йўл вокзали яқинидаги қаровсиз ётган ҳудудда 6,5 миллиард сўм маблағ ҳисобидан барпо этилган янги уч қаватли бино Қарши шаҳридаги “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилган.

– Навбатчилик қисмидан тортиб шинам хизмат хоналаригача ахборот-коммуникация технологиялари, кузатув ускуналари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди, – дейди бошқарма катта терговчиси, майор Анвар Очилов. – Шунингдек, маърифат, фахрийлар, махсус тергов ва қайд этиш, интизомий кенгаш хоналари, вояга етмаганлар махсус тергов хонаси, ётоқхона ҳамда аниқ турар жойи йўқ ва машғулотга эга бўлмаган шахсларни реаблитация этиш марказида ҳам бир қатор қулайликлар яратилди. Терговда адолат ва холисликни таъминлаш мақсадида махсус тергов хонаси ҳамда махсус қайд этиш хонасида видеоёзув ускуналари ўрнатилди.

Бинонинг очилиш маросимида бошқарма бошлиғи ва навбатчилик қисмларига хизмат автомобиллари топширилди. Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз бахш этди.

Маълумот ўрнида, шу куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси нефть маҳсулотларини кузатиш батальони 7-отряди Қарши бекатининг янги биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.