Qidirish uchun yozing

Dolzarb

Қашқадарёда аёллар ўртасидаги жиноятчилик 117 тадан 87 тага камайди

  Ulashish

Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг 6 ойи мобайнида аёллар ўртасидаги жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117 тадан 87 тага камайган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, майор Носир Назаровнинг маълум қилишича, хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг асосий қисмини ўғирлик, фирибгарлик ва гиёҳвандлик билан боғлиқ бўлган жиноятлар ташкил қилган. Жиноят содир қилган 119 нафар аёлларнинг 80 нафари ёки 67,2 фоизини 30 ёшдан ошганлар, 38 нафари ёки 31,9 фоизини 18-30 ёшгача бўлганлар, 1 нафари ёки 0,8 фоизини 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ҳисобланади.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мақсуда Мустафоева бугун аёллар билан ишлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш давр талаби эканлигини таъкидлаб, аёллар жиноятчилининг олдини олиш борасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси билан ҳамкорлик нақадар муҳим эканлигини таъкидлади. Вилоятда аёллар билан ишлашда туман хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига тўхталиб, Нишон туман хотин-қизлар қўмитаси фаолияти намунали эканлигини таъкидлади. Нишон туман ФҲДЁ мудираси фаолиятини эса танқид қилди.

Тадбирда шунингдек вилоятда 22 нафар хотин-қизлар билан ишлаш бўйича катта инспекторлар фаолият бошлагани маълум қилиниб, улар туман хотин-қизлар қўмитаси раҳбарларига таништирилди.

Вилоят ИИБ да бўлиб ўтган тадбир давомида эса 22 нафар хотин-қизлар билан ишловчи катта инспекторларга компьютер жамланмаси, хизмат телефони ва сим карталар топширилди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.