Qidirish uchun yozing

Mahalliy

Вилоят ҳокими сайёр қабулидан сўнг, Косондаги мактаб синфхоналари жиҳозланадиган бўлди

  Ulashish

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевнинг Косон туманидаги сайёр қабулида, Эсабой қишлоғидаги 17-умумтаълим мактаби директори мактаб синфхоналарида ўқувчилар учун жиҳоз етишмаслиги хусусида мурожаат қилганди. Ушбу мурожаат ўша жойнинг ўзида ҳал этилиб, мактабнинг 5 та синфхонаси жиҳозланадиган бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокимининг сайёр қабули Косон туманининг Эсабой қишлоғида ўтказилган.

— Қабулда фуқаролар томонидан ўртага ташланган 34 та муаммо тингланди, — дейилади матбуот хизмати хабарномасида. — Мурожаатларнинг 16 таси жойида ҳал этилди, 18 таси бўйича тегишли масъуллар томонидан қонуний тушунтиришлар берилди.

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда Эсабой қишлоғи аҳолисининг бутун республикага сабзавот маҳсулотлари етказиб бериши алоҳида тилга олиниб, келажакда буни ривожлантириш кераклиги таъкидланган.

Аниқланишича, қабул жараёнида фуқаролар асосан электр энергия таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар ажратиш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси, ҚОПни таъмирлаш борасида ўз таклифларини билдирган.

Аҳолининг талаби бўйича, 10 км ички йўлларни таъмирлаш, 1980 йилларда ўрнатилган 60 та сим ёғоч устунини бетон устунга алмаштириш, мактабгача таълим муасассасини тўлиқ жиҳозлаш, ҚОПни таъмирлаш буйича ҳам мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берилди. Тадбиркор Мели Умрзоқовнинг болалар сузиш ҳавзаси ва сабзавот маҳсулотини сақлаш учун замонавий совутгич қуриш учун кредит ажратилишини сўраб қилган мурожаати, ижобий ҳал этилди. 4 нафар ногиронлик аравачасига эхтиёжи бўлган фуқароларга ногиронлик аравачаси топширилган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.