Qidirish uchun yozing

Voqea

МИБ Қашқадарёда жорий йилнинг 6 ойи мобайнида солиқ қорздорлигидан қарийб 2 триллион ундирди

  Ulashish

МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган 6 давомида 1 трлн. 661 млрд. 158 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Матбуот хизматининг аниқлик киритишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятдаги «Пахта тозалаш» ОАЖ дан 47 млрд. 378 млн. сўм, «Кўкдумалоқ» нефтни қайта ишлаш заводи ҳисобидан 26 млрд. 378 млн. сўм, «Чигилнефтгаз» ҳисобидан 14 млрд. 222 млн. сўм, «Дон маҳсулотлари» ОАЖ лари ҳисобидан 7 млрд. 610 млн. сўм ундирилган.

Шунингдек, қарздор ташкилотлар ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги бўш турган бинолар, техника воситалари ва автомашиналарни хатлаб, онлайн аукцион савдоларида сотиш орқали эса фермер хўжаликларидаги 20 млрд. 290 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги ҳам ундирилган.

Маълум бўлишича, июнь ойида Бюронинг Қашқадарё вилоят туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жами қиймати 39 млрд. 441 млн. сўм бўлган 431 турдаги мол-мулклар хатланган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.