Qidirish uchun yozing

Dolzarb

Алиментдан 57 миллион сўм қарздорлиги бор қашқадарёлик ота 2 йилда топилди ва 15 суткага қамалди

  Ulashish

Миришкорлик фуқаро Ш.Т. фарзандларининг моддий таъминоти учун 114 ой давомида 57 миллион 306 минг 318 сўм алимент тўламай келгани боис, 2017 йил 3 февраль куни қидирувга берилган. 2019 йилнинг 2 июль куни топилган қарздор ота Миришкор туман маъмурий суди қарорига кўра, 15 суткага қамалди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2009 йил 14 декабрдаги қарорига асосан фуқаро Ш.Т.дан ундирувчи Р.Р. фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун улар 18 ёшга етгунига қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ота ўз вақтида қарздорлигини тўламагач, қарздор отадан алимент ундириш Бюронинг Миришкор туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида тегишли ташкилотлардан олинган жавоб хатлари ҳамда қарздорнинг яшаш манзилини кўздан кечириш далолатномаларига кўра ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар мавжудлиги аниқланмаган. Қарздор ота эса 2017 йилдан бери дом-дараксиз йўқолган.

2017 йил 3 февраль куни қидирувга берилган қарздор ота, 2019 йилнинг 2 июль куни Бюронинг Миришкор туман бўлими қидирув гуруҳи томонидан топилиб, Миришкор туман маъмурий судга келтирилган. Суд эса қарздор отага 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.