Qidirish uchun yozing

Mahalliy

ИИБ терговчисига 965 минг сўм пора бераётган қашқадарёлик воқеа жойида қўлга олинди

  Ulashish

Жорий йил 9 июль куни Нишонлик М.Ю. туман ИИБ Тергов бўлими катта терговчиси Тўлқин Бекназаровга ишини ўз фойдасига ҳал қилиб бериш шарти билан 965 минг сўм пулни пора тариқасида бераётган вақтида Департаментнинг Нишон тумани бўлими ходимлари, туман прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ ЎХБ бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га Нишон туман ИИБ маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, Таллимаржон шаҳарча “Дўстлик” маҳалласида жойлашган уйлардан бирининг эгалик ҳуқуқи нишонлик М.Ю.нинг отаси ҳамда яна бир фуқаро О.Р. ўртасида можароли бўлиб келаётган эди. Мазкур иш бўйича Нишон тумани ИИБ тергов бўлинмаси катта терговчиси Тўлқин Бекназаров томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлган.

М.Ю. терговчидан ишни отасининг фойдасига ҳал қилиб беришни сўрайди ва агар шундай қилса, бу хизматини қуруқ қўймаслигини билдиради.
Натижада М.Ю. Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Нишон туман бўлими, туман прокуратураси ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда терговчига унинг хизмат хонасида 965 минг сўм пулни берган вақтида қўлга олинган.

Айни пайтда М.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.