Qidirish uchun yozing

Kerakli

Вазир ўринбосарининг Чироқчидаги сайёр қабулида 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди

  Ulashish

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Баҳром Адиловнинг 2019 йил 10 июль куни Чироқчи туманидаги сайёр қабулида 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вазир ўринбосари Чироқчи туманидаги сайёр қабулида вилоятнинг Чироқчи, Яккабоғ, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз, Ғузор, Деҳқонобод туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар аҳолиси билан мулоқот қилган. Қабул давомида жами 77 та мурожаат кўриб чиқилиб, шундан 35 таси жойида ижобий ҳал этилган.

— 28 та мурожаатга ҳуқуқий тушунча берилди ва 14 таси ўрганиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди, — дейилади ИИБ матбуот хизмати хабарномасида.

Аниқланишича, мурожаатларнинг асосий қисми ишсизлик, кредит олиш, кадастр масалалари, уй-жой, коммунал тўловлар, нафақага чиқиш ва нафақа олиш, тиббиёт ҳамда таълим муассасаларига алоқадор бўлган. Қабулда шунингдек, 8 нафар фуқароларга янги беометрик паспортлар топширилди. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

ИИБ матбуот хизматига кўра, сайёр қабулнинг навбатдагиси 11 июль куни вилоятнинг Косон туманида давом этади ва унда Муборак, Касби, Нишон, Қарши тумани ва Қарши шаҳри ахолиси ташриф буюриши кутилмоқда.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.