Qidirish uchun yozing

Voqea

Қашқадарёда 3 585 та фермер хўжалиги давлатга 500 минг тонна ғалла топшириб, режани ортиғи билан бажарди

  Ulashish

Қашқадарёда жорий йил 3 585 та фермер хўжаликлари 500 минг тонна ғалла сотиб, вилоят режасини ортиғи билан бажарди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Бекзод Маматқулов хабар бермоқда.

Бекзод Маматқуловга кўра, вилоятдаги мавжуд 3 585 та фермер хўжалиги жорий йил 204 800 гектар ерга ғалла эккан. Шундан 141 800 гектар сувли ва 63 000 гектар лалми майдонлардан давлатга 500 минг тонна ғалла сотилди. Айни кунга қадар Косон, Миришкор, Нишон, Қарши, Касби, Ғузор ва Муборак туманлари давлатга ғалла топшириш режасини бажариб, юқори кўрсаткичга эришди.

Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра вилоятда 470 та “Ғалла ўриш отряд”лари шакллантирилган бўлиб, отрядларга 3 760 нафар масъуллар бириктирилган.
Ўримда қатнашадиган комбайнларнинг 940 нафар операторларини мавсум олдидан моддий рағбатлантириш мақсадида бош операторга 1 миллион, ёрдамчи механизаторга 800 минг сўмдан мукофот тўланган. Шунингдек ҳар бир механизаторга 1 қоп ун, 1 қоп пиёз, 1 қоп картошка, 1 қоп сабзи, 10 кг гуруч, 10 кг гўшт,10 кг.дан ёғ тарқатилган.

— Ғалла ўрими мавсуми олдидан жами 400 дона, шундан 168 дона “Кейс” ва “Нью-холланд”, 190 дона “Клаас” ва 42 дона “Вектор” комбайнлар тўлиқ таъмирланиб, мавсумга тайёрланди, — дейди Бекзод Маматқулов. — График асосида комбайнларни техник кўрикдан ўтказиб, синаб кўриш мақсадида юргизиб кўрилди. Ҳукуматимиз ёрдами билан 2019 йилда ҳам ғалла ўрим-йиғим мавсуми учун янгидан 70 дона ғалла ўриш комбайнлари сотиб олинди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.