Qidirish uchun yozing

Dolzarb

Қашқадарё ҳокими 53 нафар фидойи журналистни вилоятда ишлаб чиқарилаётган телевизорлар билан тақдирлади

  Ulashish

27 июнь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан 53 нафар фидойи журналистни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори” мухбири хабар беряпти.

“Қашқадарё зиёкори” мухбирига кўра, тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Зафар Рўзиев вилоятда фаолият юритаётган жонкуяр журналистларни байрам муносабати билан самимий муборакбод этиб, қалам аҳлининг меҳнатини қадрлашини таъкидлаб ўтган.

— Сиз азиз журналистларни қанча табрикласак, қутласак кам, — деди вилоят ҳокими Зафар Рўзиев. – Боиси, ушбу касб эгалари шунга муносиб. Журналистлик ўта машаққатли касб эканлигини дилдан ҳис этамиз. Ва сизнинг меҳнатингизни доимо қадрлаймиз.

Зафар Рўзиев тадбир давомида вилоятда фаолият юритиб келаётган журналистларнинг 53 нафарини фидойилиги, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлаб, журналистларнинг ҳар бирига Қарши шаҳрида ишлаб чиқарилаётган телевизорлардан совға қилди.

Тадбир бир пиёла чой устида давом этди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.