Qidirish uchun yozing

Kerakli

Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан Қарши шаҳрида Қашқадарё ва Сурхондарёдаги боғча тарбиячилари учун семинар-тренинг ташкил этилди

  Ulashish

Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамкорлигида Қарши шаҳрида, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятидаги боғча тарбиячилари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси маълум қилмоқда.

Бошқарма хабарига кўра, семинарда Сурхондарё вилоятидан чақирилган 15 нафар тарбиячи ва Қашқадарё вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритувчи 15 нафар тарбиячилар иштирок этган.

— 30 кишилик семинар иштирокчилари мактабгача таълим вазирлигидан жалб қилинган малакали ходимлар ва тренерлардан “Илк қадам” давлат Дастурининг мазмун моҳияти хусусида батафсил маълумот олишади, — дейди Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов. – Бундан кўзланган мақсад шуки, ушбу семинарда етарли даражада билим-кўникмага эга бўлган тарбиячилар орқали ҳудудлардаги тарбиячиларга дастур мазмун-моҳияти хусусида маълумот бериш ва уларнинг малакасини ошириш.

Асрор Алимардоновга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг 2019-2020 йилларга мўлжалланган хамкорликдаги иш режасига мувофиқ, мактабгача таълим тизимида «Илк қадам» давлат ўқув дастурини таълим тарбия жараёнига татбиқ этиш бўйича семинар-тренинг 3 кун давом этади.

Маълумот ўрнида, вилоятда фаолият юритувчи 5 та педагогика коллежи мактабгача таълим бошкармаси балансига ўтказилиб, мазкур коллежларда ьошқарма таркибидаги 665 та мактабагча таълим ташкилотига малакали педагоглар тайёрлаш кўзда тутилган.

Семинар-тренинг 16 июнь куни ўз ишини бошлаган бўлиб, бугун тренинг ишига якун ясалади.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.