Qidirish uchun yozing

Voqea

Қашқадарёда 49 минг ўқувчи коррупция иллати ҳақида ўз қарашларини баён қилди

  Ulashish

Қашқадарё вилоятидаги мавжуд 135 та касб-ҳунар коллежларининг 49 072 нафар 3-босқич ўқувчилари “Коррупция – адолат кушандаси” мавзусида Республика иншолар танловида иштирок этиб, коррупция иллати ҳақида фикр билдирди.

Иншолар танлови доирасида ўқувчи-ёшларнинг коррупцияга қарши кураш мазмунидаги “Энг яхши плакат”, “Энг яхши сурат” номинациялари бўйича тайёрлаган ижодий ишлари ҳам намойиш этилди.

— Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан бутун мамлакатда том маънода коррупцияга қарши уруш эълон қилинди, — дейди Касб-ҳунар таълими Қашқадарё ҳудудий бошқармаси бошлиғи Камол Норбоев. — Шу сабабли лоқайдлик, бефарқлик, иккиюзламачилик, товламачилик, фирибгарлик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик, порахўрлик каби иллатларнинг содир этилишига қарши курашда барчанинг фаоллиги яққол кўзга ташланмоқда.
Камол Норбоевга кўра, мазкур иншолар танлови Касб-ҳунар таълими Марказининг 2019 йил 27 майдаги буйруғи асосида ташкил этилган. Иншолар танловида барча касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчилари “Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт!” шиори остида “Коррупция – адолат кушандаси” мавзусида ўз-фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишган.

— Танловни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ёшларимизни давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги мавжуд коррупциядан огоҳлантириш, коррупцион ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун жазо муқаррар эканлигини чуқур англатишдан иборат, — дейди коллежлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умид Раҳимов. — Шу маънода, касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўяётган 3-босқич ўқувчилари онгу тафаккурида коррупцияга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш, уларнинг бу иллатга қарши мустаҳкам иммунитетга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

Танлов натижаларига кўра, ғолиблар Касб-ҳунар таълими маркази ва ҳудудий бошқармалар, шунингдек, ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланади.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.