Qidirish uchun yozing

Madaniyat

Қарши шаҳрида вилоят тарихида биринчи маротаба гуллар ва қушлар сайли бўлиб ўтди

  Ulashish

2 июнь куни Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғида вилоят тарихида биринчи маротаба гуллар ва қушлар сайли бўлиб ўтди.

Гуллар ва қушлар сайлида вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар иштирок этиб, гул экиш ва парвариш қилишдаги меҳнатини намойиш этди.

Деҳқонобод тумани жамоаси

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Зафар Рўзиев гуллар сайли Қашқадарё тарихда биринчи маротаба ўтказилаётганини, шунга қарамасдан гуллар шаҳри бўлмиш Наманганда куни кеча 59-маротаба ўтказилган гуллар байрамидан қолишмаган ҳолда ташкил этишга ҳаракат қилинганини таъкидлаб, бу борада Наманган вилоятидан ўрнак олиш лозимлигини билдирди.

— Бу сайл биз учун ўзига хос тажриба мактаби вазифасини ўтаб беражак, — дейди сайлда “Энг ташаббускор халқ таълими бўлими” номинацияси бўйича тақдирланган Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими мудири Шуҳрат Рўзиев. – Демакки, келажакда бундайин гуллар ва қушлар байрамини тез-тез ўтказиб туришимиз лозим экан.
Сайл якунида ташаббускор ҳокимликлар ва ташкилотлар рағбатлантирилди.

Гуллар ва қушлар сайлида шунингдек охирги 20-30 йил давомида вилоятда истиқомат қилаётган, аммо ўтган йиллар давомида фуқаролик паспортига эга бўлмаган 60 нафар қашқадарёликларга фуқаролик паспорти ҳам топширилди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.