Qidirish uchun yozing

Kerakli

Қашқадарёда 87 бош қорабайир отлари ва 145 бош чорва молларига электрон рақамга эга чип ўрнатилди

  Ulashish

Қашқадарёда 87 бош қорабайир отлари ва 145 бош чорва молларига электрон рақамга эга чиплар ўрнатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди.

Тадбирда айтилишича вилоятда ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ишлари амалга оширилмоқда.

— Қорабайир отлари ва чорва молларига электрон рақамга эга чиплар ўрнатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда, — дейди Ўзбек чорванасл агентлиги ҳайвонларни идентификация қилишни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Наргиза Аманбаева.
Йиғилишда сўз олган Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Самад Турдиев 2018 йилда вилоятда 24 та мол ўғрилиги жинояти содир этилган бўлса, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида бу кўрсаткич 17 тани ташкил этаётганини айтиб, мол ўғирланишининг олдини олишда «идентификация рақамли чип” айни муддао эканлигини таъкидлади.

Вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаймардон Шодиевнинг “Қашқадарё зиёкори”га маълум қилишича, айни кунга қадар вилоятда 87 бош қорабайир отлари ва 145 бош чорва молларига электрон рақамга эга чиплар ўрнатилган.

Вилоятда чорва молларига электрон рақамга эга чиплар ўрнатиш фермер хўжаликлари учун ҳар бир бош қора мол харажати 25 500 сўмни ташкил этади. Фуқароларга тегишли қорамоллар эса бепуп электрон рақамли чип билан таъминланади.

Маълумот ўрнида: Вилоятда айни кунда 1 миллион 565 минг 681 бош қорамол бўлса, 4 миллион 543 минг 156 бош майда шохли мол бор.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.