Qidirish uchun yozing

Mahalliy

Ички ишлар вазири ўринбосари Қашқадарёдаги 2 кунлик сайёр қабулида 209 та муаммони тинглаб, 75 та муаммога ўша жойнинг ўзида ечим топди

  Ulashish

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Ҳотамов Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказаётгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Қашқадарё вилоят ИИБнинг “Қашқадарё зиёкори”га маълум қилишича, сайёр қабул 22 май куни Яккабоғ туманида ҳам давом этган.

Вазир ўринбосарининг иккичи кундаги сайёр қабулида Шаҳрисабз шаҳар, Яккабоғ, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Чироқчи, Ғузор ва Дехконобод туманлардан келган мурожаатчилар муаммоси тингланган. Мурожаатчиларнинг 135 та муаммосини эшитилиб, 58 та муаммога ўша жойнинг ўзида ечим топилган.

ИИБ матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Ички ишлар тизимидаги муаммолар ҳақида сўз очган 52 нафар мурожаатчининг 22 нафари хизматга қайта тиклаш ва ишга кириш масаласида мурожаат қилган бўлса, 15 нафар мурожаатчи суриштирув ва тергов ҳаракатларидан норозилигини билдирган. 15 та мурожаатлар Ички ишлар органларига оид бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар кабул килинган. ИИБ тизимидаги 52 та муаммонинг 23 таси жойида ҳал этилган. Қолган 29 таси ижрога қаратилган.

Аниқланишича, Ички ишлар вазири ўринбосарининг вилоятдаги 2 кунлик сайёр қабулининг биринчи кунида 74 та, иккинчи кунида 135 та жами 209 та мурожаат ҳақида маълумот олинган. 75 та муаммога ўша жойнинг ўзида ечим топилган.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.