Qidirish uchun yozing

Madaniyat Muhim

Қарши туманидаги 6-МТМда бўлиб ўтган семинарда тренер Камола Алимова 60 нафар тарбиячиларга “Илк қадам” моҳиятини тушунтирди

  Ulashish

Қарши туманидаги 6-сонли мактабгача таълим муассасасида “Мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш борасидаги давлат талабларини амалга ошириш” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Унда иштирок этган Мактабгача таълим бўлими ходими Гулшан Ҳайитова ҳамда тумандаги 27-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси Камола Алимова “Илк қадам” давлат дастурининг асосий мақсади, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда турли ривожлантирувчи дастурларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

— “Илк қадам” дастури “Болажон” таянч дастурига қараганда болажонлар учун жуда қулай ва осон, — дейди 6-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Наргиза Поёнова. – Боиси “Илк қадам”да болажонлар учун аталган бир мавзу бир ҳафта давомида ўргатилади. Ўргатилганда ҳам болажонлар учун қулай бўлган ўйин усулида. Шунинг учун ҳам тарбияланувчиларимиз учун бу дастур жуда қулай. Мен бугунги семинардан шуни тушундимки, “Илк қадам” дастури болажонларнинг бор имконият ва иқтидорини тўла номоён қилишга йўл очади.

Наргиза Поёнова

Дастур бола ривожланишининг бешта асосий йўналишини қамраб олади:

– Жисмонан ривожланиш ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш;

– Ижтимоий — эмоционал ривожланиш;

– Нутқ, суҳбатлашиш, ўқиш ва ёзишдаги ютуқлари;

– Билим олиш жараёнининг ривожланиши;

– Ижодий ривожланиш.

Иштирокчи тарбиячилар

Маълум бўлишича, семинар-тренингда тумандаги мавжуд мактабгача таълим муассасаларидан келган 60 нафар тарбиячилар иштирок этган. Иштирокчи тарбиячиларга семинар аввалида боғчада тарбияланаётган болажонлар учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилиб, «Илк қадам» дастури ҳақида маълумот берувчи қўлланмалар ҳақида батафсил маълумот берилган.

— Вазирлигимиз иш бошлаган илк кунларданоқ Ўзбекистонда биринчи марта барча МТМларга мавзувий режалаштирилган таълим дастури тарқатилди, — дейди 6-МТМ мудираси Гулноза Қодирова.  — Таълим жараёнига энди кириб келаётган кичик ёшли болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тамойили асосида ишлаб чиқилган янги дастур «Илк қадам» деб номланди. Бугунги кунгача туманда “Илк қадам” моҳиятини тушунтирувчи 6 та семинар ташкил этилди. Бугун бизнинг боғчада бўлиб ўтаётгани 7-семинар ҳисобланади.

Мактабгача таълим бўлими ходими Гулшан Ҳайитованинг айтишича, ушбу ўқув дастури энг яхши халқаро амалиёт ҳамда Жанубий Корея тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

«Илк қадам»дан кўзланган асосий мақсад ҳаёти давомида узлуксиз ривожланишга қодир бўлган шахсни шакллантириш, — дейди Гулшан Ҳайитова. – Демакки, замонавий педагогик тизимнинг асосий ўзига хослиги болаларда ўқишга қизиқиш уйғотиш ҳисобланади. Бу эса болаларни таълим жараёнига қизиқтиришга алоҳида эътибор бериш керак деганидир.

Семинар давомида иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда ривожлантирувчи марказлар фаолияти бўйича билимларини оширишди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.