Qidirish uchun yozing

Asosiy

Қашқадарё вилояти ҳокими таълим ўзбек ва тожик тилларида олиб бориладиган мактабга 500 та китоб совға қилди

  Ulashish

 

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Миришкор туманининг Гулшанбоғ қишлоғида жойлашган, таълим ўзбек ва тожик тилларида олиб бориладиган 18-умумтаълим мактаби кутубхонасига 500 дона китоб совға қилди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Миришкор тумани Гулшанбоғ қишлоғида жойлашган 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳозирги кунда 367 нафар ўқувчилар таълим –тарбия олди.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида мактаб ҳовлисида вилоят ҳокими, туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида Гулшанбоғ қишлоғи фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади ва улар қўйган муаммолар бўйича сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари, ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида тегишли чоралар кўрди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

— Боғча муаммоси билан вилоят ҳокимига мурожаат қилдик, – дейди қишлоқ аҳоли вакиллари номидан мурожаат қилган Асад Ҳамроев. — Вилоят раҳбари дардимизни тинглаб, яқин кунларда мактабгача таълим муассасаси билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ҳамда қишлоқда фойдаланилмай турган бинода мактабгача таълим муассасасини қурилишини бошлаш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Бундан ташқари, қишлоғимизнинг аянчли ҳолга келиб қолган, 6 км йўлларимиз текисланиб, шағал ётқизиладиган, тез фурсатда эса босқичма-босқич асфальтлаштириладиган бўлди.

Fikr bildiring

Sizning elektron pochtangiz ko`rsatilmaydi.